Саидов Италияда Мелони билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 15 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Римда Италия Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Римга ташрифимиз чоғида Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони Хоним Олиялари билан самимий ва мазмунли мулоқот ўтказдик”, дейди Саидов.

Унинг билдиришича, учрашувда Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг ижобий суръатда ривожланаётгани қайд этилган.

“Барча йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги ўзаро интилишларимизни яна бир бор тасдиқладик. Италия Европадаги Ўзбекистоннинг энг яқин ҳамкорларидан бири сифатида алоҳида ўрин тутади. Ишонч, дўстлик ва тараққиётга содиқлик тамойилларига асосланган шериклигимизни янада ривожлантиришда давом этамиз”, дейди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.

Қайд этиш жоиз, бунгача Саидов Рим шаҳрида бўлиб ўтган “Ақаба жараёни 2025” йиғилишида ҳам иштирок этган. Ушбу тадбир давлат раҳбарлари, вазирлар ва юқори мартабали расмийларни глобал ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш учун бир жойга жамлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Бахтиёр Саидов Рим Жоржа Мелони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг