Саида Мирзиёева: жавобгарлик киритишни кўриб чиқяпмиз

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритишни кўзда тутувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Янги қонунда блогерларнинг ҳуқуқларини ҳам белгилаб қўйилиши кутиляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева маълум қилди.

“Ассалому алайкум!

Бугунги кунда биз томондан мамлакатимиз ОАВ ва блогерларини қўшимча қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ нормалар ишлаб чиқилмоқда.

Жумладан, қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда:

- Журналистнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, унинг сўрови асосида ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этишда ифодаланган тарзда тўсқинлик қилиш, шунингдек, журналистга босим ўтказиш, унинг журналистлик фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик киритиш;

-Блогерларга журналистлар каби ҳуқуқлар бериш.

Шу муносабат билан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўймоқчимиз. Унда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар таклиф этилган.

Ушбу лойиҳа бўйича ҳар қандай таклиф ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз. Улар ҳужжат лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида ўрганиб чиқилади ва инобатга олинади. Таклиф, ғоя ва тавсияларингиз учун аввалдан миннатдорлик билдираман”, дейди Мирзиёева.

Қонун лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун Саида Мирзиёева

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг