Кун фотоси: Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов жамоат билан намоз ўқиди

Жамият

image

Масс-медиа фонди раҳбарлари Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов Milliy TV телеканали билан Рамазон ойи муносабати билан “Ramazon diydor” лойиҳасини йўлга қўйди. Ушбу лойиҳа доирасида хайрия ифторлари ўтказилади.

“Илк ифторни бугун 17Б-сонли уй аҳолиси учун ўтказдик. 

Ушбу уйда яшовчилар билан бизни умумий хотиралар ва эмоциялар боғлагани сабабли, бу кечани улар билан ўтказишга қарор қилдим. 2019 йилга қадар ушбу уй “Ўзбекистон” нашриётига тегишли бўлиб, ундаги квартиралар ўз ходимлари ва уларнинг оилалари учун ижарага берилар эди. 

2019 йилда эса биз AОКAда фаолиятимизни бошлагач, уйни уларнинг тасарруфига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Натижада уларнинг ҳам қонуний яшаш жойи ва келажакка бўлган ишончи пайдо бўлди. 

Самимий муҳитда ажойиб учрашув бўлди. Бирга ифторлик қилдик, дуода бўлдик ва турли мавзуларда суҳбат қурдик”, деб ёзади Саида Мирзиёева.

“2019 йилда AОКAга раҳбарликка тайинланганимизда, Президент томонидан қўйилган аҳоли турмуш даражасини ошириш вазифаси доирасида 50 та хонадони йиллар давомида фаолият юритиб келаётган, уйга муҳтож ходимларимиз номига бепул ўтказиб берган эдик.
 
Бугун уларнинг уйларида бўлдик, самимий, содда ва меҳнаткаш одамларимизни кўриб, одам янада хурсанд бўлди”, деб ёзган Алламжонов.

Маълумот учун, Масс-мeдиа фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева сўнгги чиқишларида Ислом дини аргументларидан кўп фойаланмоқда.

Хусусан, Саида Мирзиёева “Заковат” кастингидаги нутқини Қуръон билан бошлаб, ҳадис билан якунлаганди.

Кейинчалик, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 2013 йил Ҳаж сафаридаги таассуротлари билан ўртоқлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

548

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг