Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг имижидан хавотирда! У Бош вазир ўринбосари билан учрашди
Жамият
−
09 Июль 2019
20527Хабарингиз бор, бир неча ҳафта аввал Самарқанд ЮНЕСКОнинг маданий мерослар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитасининг (БМҚ) Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида ўтган 43-сессиясида Ўзбекистон томонининг “Бухоронинг тарихий маркази” ва “Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси” объектларининг сақланганлиги тўғрисида тақдим қилган ҳисоботлари кўриб чиқилди. Шундан сўнг, Самарқанд шаҳри Хавф остида бўлган бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилмади. Шундай бўлсада, Ўзбекистондаги тарихий шаҳарларнинг дунё маданий мероси рўйхатидан чиқарилиши билан боғлиқ хабарлар мамлакатнинг туризм салоҳияти ва жаҳонда тутган имижига ўзининг салбий таъсирини ўтказмай қолмади.
Маълумки, халқаро майдонда Ўзбекистон имижини тарғиб этиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг асосий вазифаларидан бири. Шу боис агентлик директори Комилжон Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев билан учрашиб, ушбу йўналишдаги масалалар ва муаммоларни муҳокама қилдилар. Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай ёзади:
“Мамлакатимиз меъморий мерос объектларини асраш – ҳам ҳукумат, ҳам жамиятнинг энг муҳим вазифаларидан бири.
⠀
Афсуски, нотўғри ёндашувлар қўлланиши оқибатида бу борадаги муаммолар кун сайин кўпайиб бормоқда. Ҳам босма, ҳам электрон ОАВда фаол ёритилаётган бу ҳолат Ўзбекистон туризм соҳасининг ривожига салбий таъсир кўрсатиши, шунингдек, Агентликнинг устувор вазифаларидан бири саналмиш мамлакатимизнинг халқаро майдондаги имижини тарғиб этишга тўсқинлик қилиши мумкин.
⠀
Сабабларни аниқлаш ва самарали ечимлар ишлаб чиқиш мақсадида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида ушбу масалаларнинг батафсил муҳокамаси бўлиб ўтди.
⠀
Юртимизда тарихий обидалардан фойдаланиш ва уларни асраб-авайлаш борасидаги энг муҳим масалалар ва чоралар кўриб чиқилди. Жумладан, профессионал реставрацияни таъминлаш, шаҳар ландшафтини ва обидаларнинг ички ўзига хослигини сақлаш, маданий объектлар яқинидаги қурилиш ишларини назорат қилиш ва бошқа муаммоларга эътибор қаратилди.
⠀
Бизнинг асосий вазифамиз ушбу ноёб меросни бўлажак авлодлар учун асраб қолишдир. Юртимиз имижини халқаро майдонда тарғиб этишда шу каби масалаларга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим, албатта. Саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириб, ҳамжиҳат бўлиб ишласак, бу соҳадаги муаммоларни бартараф этишимиз ҳамда эртага фарзандларимиз кўзларига тик қарай олишимиз учун ҳам воқеалар ривожини ўзгартиришимиз мумкин бўлади”.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь