Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади

Жамият

image

Бугун, 31 август куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

“Ўзбекистон Мустақиллиги куни — сўнгги йиллар давомида тубдан янгиланиб, дадил илгарилаётган мамлакатимизнинг улуғ айёмидир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз нутқида келгуси ўн йилликни “Миллий юксалиш даври” деб эълон қилдилар”, дейди у.

Саида Мирзиёеванинг билдиришича, олдинда кенг кўламли миллий дастурлар ижроси, катта вазифалар турибди: билим ва кўникмаларни амалий капиталга айлантириш, аҳоли саломатлиги ҳамда узоқ умр кўришини таъминлаш, юқори технологияларга асосланган иқтисодиётни барпо этиш, сув ресурсларини ҳар томонлама тежаш ва атроф- асраш, қонун устуворлигини тўлиқ кафолатлаш, маҳалла институтини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтириш шулар жумласидан.

“Байраминг муборак бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” дейди Саида Мирзиёева.

 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг