Саида Мирзиёева Президентнинг Бешта ташаббусни амалга ошириш бўйича стратегияни тақдим этди
Жамият
−
20 Июнь 2019
6578Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бешта ташаббуси бўйича дастурни амалга ошириш жараёнини мувофиқлаштириш мақсадида Дастурларни бошқариш офиси (ДБО) ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, дастурларни бошқариш офисининг асосий мақсади Имплементация стратегиясини ишлаб чиқишдан иборат. Стратегиянинг биринчи версияси тайёр ва жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
“Маълумки, Президентимизнинг Бешта ташаббуси аввало ёшлар ва хотин-қизлар манфаатларини кўзлаб илгари сурилган. Бу иш ҳамжиҳатликда қилинсагина самарали бўлишига ишонаман, зеро, саъй-ҳаракатларимизни бирлаштирсак, янги марраларга эришишимиз мумкин. Шунинг учун ёшлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёш етакчилар ва умуман фаол, ўз юртининг тараққиётига бефарқ бўлмаган фуқароларни Бешта ташаббусни рўёбга чиқаришда иштирок этишга чақираман.
Стратегиянинг ишчи версияси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: drive.google.com/open…
Ўз таклифларингизни шу ерда, изоҳларда қолдиришингиз ёки қуйидаги почта манзилига йўллашингиз мумкин: 5initiativesuzbekistan@gmail.com”, дейди Саида Мирзиёева.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь