Саида Мирзиёева АҚШдаги ўзбекларга дастурхон ёзди (фоторепортаж)
Жамият
−
23 Март 2023
34829Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўба мудири Саида Мирзиёева айни вақтда АҚШда бўлиб турибди. У Нью-Йоркда ўзбек диаспораси вакиллари билан учрашди.
Учрашувда Нью-Йорк мэри Эрик Адамс ҳам қатнашган.
"Мен учун уларни баҳор байрами – Наврўз билан табриклаш жуда ёқимли бўлди", дейди АҚШдаги ўзбеклар учун байрамона кечага бошчилик қилган Мирзиёева.
Тадбирга АҚШда истиқомат қилиб, кўплаб ютуқларга эришган ўзбекистонликлар, жумладан Ўзбекистон халқ артистлари Эзро Малаков ва Муҳаббат Шамаева ҳам қатнашган.
"Ватандошларимиз билан жуда илиқ суҳбатлашдик. Уларга юртимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ҳақида сўзлаб бердим ва уларнинг ҳам юртимизда юз бераётган ўзгаришларга катта қизиқиш билан қараётганига гувоҳ бўлдим.
Юртдошларимизнинг аксарияти ўз тарихий Ватанидан узоқлашмагани, турли лойиҳаларни амалга ошириш орқали АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий, сиёсий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга интилаётганлиги жуда қувонарли.
Ота уйидан минглаб километр олисда бўлсада, Ватанимизга нафи тегаётган ана шундай ҳамюртларимиздан миннатдорман", дейди Мирзиёева.
LiveБарчаси