Саида Мирзиёева Москва давлат университетида диссертация ёқлади
Жамият
−
25 Июнь 2021
9634Бугун, 25 июнь куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетида иқтисодиёт бўйича диссертация ёқлади. Бу ҳақда фонд Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов маълум қилди.
“Бугун Саида Шавкатовна М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетида иқтисодиёт бўйича диссертация ёқладилар. Фонд жамоаси номидан сизни ушбу муҳим воқеа билан табриклаган ҳолда, келгуси илмий фаолиятингизда муваффақиятлар тилаб қоламан”, деб ёзади Алламжонов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Россиянинг Москва шаҳридаги Третьяков галереясида очилган рассом-супрематист, Малевичнинг шогирди Иван Кудряшов асарлари кўргазмасида қатнашганди.
Шунингдек, Мирзиёева Тошкент шаҳридаги панноларни сақлаб қолишга чақирганди.
LiveБарчаси