Саида Мирзиёева Лондонда Трампнинг махсус вакили билан учрашди
Жамият
−
18 Май 1149 2 дақиқа
Бугун, 18 май куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Лондонда АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Лондонда АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан учрашганимдан жуда мамнун бўлдим. Унинг биржа савдоларининг очилиш маросимида ёнимизда туриб, қўллаб-қувватлагани биз учун алоҳида аҳамият касб этди”, дейди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари.

Унинг билдиришича, томонлар мулоқот давомида ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболларига тўхталиб, олдинга қўйиладиган қадамлар борасида аниқ келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Лондон фонд биржасида мамлакат акцияларининг тарихда илк бор халқаро оммавий савдога чиқарилиш маросимида иштирок этгани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари сиёсатчилар ва молия ташкилотлари раҳбарлари, хусусан, Буюк Британия Бош вазири Кир Стармернинг инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Варун Чандра ҳамда Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича савдо вакили лорд Жон Олдердайс, Franklin Templeton бош ижрочи директори Женни Жонсон ва Лондон фонд биржаси бош ижрочи директори Жулия Энн Хоггетт билан учрашди.
Live
Барчаси