Саида Мирзиёева Хоразмдаги авария ҳолатига тушган боғчага борди

Жамият

image

Бугун, 27 апрель куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хоразмга ташриф буюриб, таъмирталаб боғча ва мактабни кўздан кечирди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Бугун биз Хоразмдамиз. Президентнинг вилоятни ижтимоий ривожлантиришга қаратилган қарорлари ижросини ўрганяпмиз”, дейди Саида Мирзиёева.

Унинг билдиришича, юздан ортиқ муаммоли масала қисқа фурсатда ўз ечимини топган. Бироқ объектларнинг сони ва кўламидан қатъи назар, жамоа уларнинг барчасини битта-битта, синчиклаб ва охиригача ўрганиб чиқади.

“Хонқа туманида мукаммал таъмирга жуда муҳтож бўлган 2-мактабни, шунингдек, қаровсиз ташлаб қўйилган ва авария ҳолатига келиб қолган 49-мактабгача таълим муассасасини кўздан кечирдик. Давлат хореография академиясининг Урганч филиалида ҳам бўлдик. Ҳозирда ўқув аудиториялари ҳамда академиянинг бўлажак тарбияланувчилари мактаб-интернати битта бинода жойлашган. Келгусида қўшимча бино қурилиб, ҳар бир муассаса ўзининг алоҳида, тўлақонли шароитига эга бўлади”, дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятидаги бир нечта таъмирталаб объектларни кўздан кечирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Саида Мирзиёева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг