Саида Мирзиёева Хитой парламенти раиси билан учрашди
Жамият
−
17:13 1052 1 дақиқа
Бугун, 26 август куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг билдиришича, самимий руҳда кечган суҳбат чоғида давлатлар раҳбарларининг изчил ва самарали мулоқоти натижасида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида мустаҳкамланиб бораётган муносабатлар муҳокама қилинган. Парламентлараро мулоқот ҳам янги босқичга кўтарилмоқда.


“Биз Хитой томонининг қўллаб-қувватлашини ҳамда транспорт, савдо, таълим ва маданият йўналишларидаги аниқ лойиҳаларни биргаликда рўёбга чиқаришга бўлган интилишини юксак қадрлаймиз. Олдимизда муштарак режалар кўп, асосий вазифа эса — уларни изчил ҳаётга татбиқ этишдир.
Жаноб Чжао Лэцзига очиқ ва мазмунли мулоқот учун миннатдорлик изҳор этаман”, дейди Саида Мирзиёева.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашган эди.
Live
Барчаси