Саида Мирзиёева Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашди

Local

image

Бугун, 9 июль куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Бугун Франция тадбиркорлари халқаро ҳаракати (MEDEF International) ҳузуридаги Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси, “Orano” компанияси директорлар кенгаши раҳбари Клод Имовен бошчилигидаги етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашдим”, дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Унинг билдиришича, учрашувдан мақсад энергетика, таълим, сув таъминоти тизими, транспорт ва шаҳар инфратузилмаси каби устувор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш.

“Ушбу музокаралар яқинда Президент Эммануэль Макрон билан бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотимизнинг узвий ва мантиқий давомидир”, дейди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэль Макроннинг қабулида бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends