Саида Мирзиёева қирғизистонлик мавқедоши билан учрашди
Жамият
−
20 Август 7551 1 дақиқа
Бугун, 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бишкекда Қирғиз Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари – Вазирлар Маҳкамаси Раиси Одилбек Қосималиев билан учрашди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Мамлакатларимизни бирлаштириб турадиган энг асосий жиҳат – бу минтақада ҳамкорлик ва қўшничиликни мустаҳкамлашга қаратилган умумий интилишдир”, деб ёзди Саида Мирзиёева.

Шунингдек, у Марказий Осиё – қўшнилар бир-бирини қўллаб-қувватлайдиган умумий уй эканини ва бунга етакчиларнинг оқилона сиёсатлари туфайли эришилганини қайд этган.
“Очиқ чегаралар, қўшма иқтисодий лойиҳалар, сувдан фойдаланиш масалаларини ҳал этиш – бизда умумий мавзулар жуда кўп”, дейди Мирзиёева.

Бундан ташқари, у икки давлат Президентлари томонидан эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишда Президент Администрациялари яқин ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Бишкекка сафари чоғида Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг қабулида бўлгани хабар қилинганди. Учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини, жумладан, икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар ва таълим алоқаларини мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилган.
Live
Барчаси