Саида Мирзиёева Қаршида авария ҳолатидаги боғча ва эски мактабга борди
Жамият
−
13:17 1217 1 дақиқа
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қаршидаги 43-мактаб ва 1-боғча шароити билан танишди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
“Қаршидаги 43-мактаб ва 1-боғча шароити билан танишдик. Боғча авария ҳолатида, мактабда синфхоналар совуқ, парталар эскирган. Болалик эса кутиб турмайди – муаммоларни кечиктирмасдан ҳал қилиш керак”, деб ёзди Саида Мирзиёева.



Унинг билдиришича, эски боғча ўрнида 360 ўринли шинам, янги мактабгача таълим ташкилоти қурилади. Мактаб биноси таъмирланиб, замонавий лабораториялар, тил ва ижод тўгараклари ҳамда алоҳида эҳтиёжли болалар учун қулай шароит яратилади.

“Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникумида ўқиётган ёшларнинг иштиёқи, келажакка ишончи мени беҳад қувонтирди. Фарзандларимиз боғчага қўйган илк қадамидан мустақил ҳаётга кириб боргунига қадар муносиб муҳитда таълим-тарбия олиши керак”, дейди Президент Администрацияси раҳбари.





Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Андижон вилоятида зудлик билан эътибор қаратилиб, янгиланиши талаб этилаётган бир нечта объектга борган эди.
Live
Барчаси