Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби билан учрашди
Жамият
−
08:52 1019 1 дақиқа
Нью-Йорк Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
.jpg)
Маълум қилинишича, кеча, 21 сентябрь куни Нью-Йорк Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 81-сессияси ўз ишини бошлаган. Сессия доирасида Президент Администрацияси раҳбари ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашган.
.jpg)
Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон ва БМТ ўртасида биргаликда ривожлантириб келинаётган муҳим ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинган.

“Халқаро муносабатлар тизими учун мураккаб бўлган ҳозирги даврда глобал миқёсда етакчилик салоҳиятини намоён этаётгани ҳамда хавфсизликнинг барча асосий жабҳаларида мамлакатимизни қўллаб-қувватлаётгани учун жаноб Гутерришга самимий миннатдорлик билдираман”, деб ёзган Саида Мирзиёева.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр