Саида Мирзиёева Австрия Федерал канцлери билан учрашди
Жамият
−
03 Июнь 1345 1 дақиқа
Бугун, 3 июнь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Австрия Федерал канцлери Кристиан Штокер билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг билдиришича, суҳбат чоғида Ўзбекистон–Австрия муносабатларини ривожлантириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ўзаро алоқалари ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг янги имкониятлари алоҳида муҳокама қилинган.

“Ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳидаги шерикликни янада кенгайтиришдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди”, дейди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Австрия парламентида Федерал кенгаш раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенгаш раиси Валтер Розенкранс билан учрашув ўтказган эди.
Live
Барчаси