Саида Мирзиёева Австрия парламентида кенгаш раислари билан учрашди
Жамият
−
01 Июнь 1395 1 дақиқа
Бугун, 1 июнь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Австрия парламентида Федерал кенгаш раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенгаш раиси Валтер Розенкранс билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.



Унинг билдиришича, мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилган.



Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга, хусусан, жамиятни демократлаштириш ва давлат бошқарувини модернизация қилиш борасидаги жараёнларга алоҳида эътибор қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Австриянинг Вена шаҳрида БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясининг 35-сессиясида иштирок этгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси