Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки президенти билан учрашди
Жамият
−
09:41 1344 1 дақиқа
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент инвестиция форуми доирасида АҚШ Эксимбанки президенти Жон Ёванович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори Бен Блек билан саноат ва молия соҳасидаги лойиҳаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унда қўшма инвестиция платформасини ривожлантириш мавзусига алоҳида эътибор қаратилган.
Навбатдаги Тошкент инвестиция форуми Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлари билан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича режаларни ўзаро мувофиқлаштириб олиш учун қулай имконият экани қайд этилган.
“Америкалик ҳамкорлар ўзаро манфаатли бизнес имкониятларидан ташқари, Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятини ҳам катта қизиқиш ҳамда ҳайрат билан кашф этаётгани қувонарли ҳолдир”, дея ёзган Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Эксимбанки президенти ва раиси Жон Ёванович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори Бен Блек билан учрашув ўтказганди.
Live
Барчаси