Саида Мирзиёева Ҳиндистонда Марко Рубио билан учрашди
Жамият
−
24 Май 10285 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳамда АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан учрашди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Телеграм-каналида ёзиб қолдирди.
Мирзиёевага кўра, у АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ҳиндистонга ташрифи муносабати билан Ню-Деҳли шаҳрида уюштирилган қабул маросимида қатнашган.
“Америкалик ҳамкорларимиз билан савдо алоқаларини кенгайтириш ва янги инвестицияларни жалб этиш бўйича жонли ҳамда мазмунли мулоқотимизни давом эттириш имкониятидан мамнунман”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Лондон фонд биржасида мамлакат акцияларининг тарихда илк бор халқаро оммавий савдога чиқарилиш маросимида иштирок этгани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари сиёсатчилар ва молия ташкилотлари раҳбарлари, хусусан, Буюк Британия Бош вазири Кир Стармернинг инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Варун Чандра ҳамда Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича савдо вакили лорд Жон Олдердайс, Franklin Templeton бош ижрочи директори Женни Жонсон ва Лондон фонд биржаси бош ижрочи директори Жулия Энн Хоггетт билан учрашди.
Live
Барчаси