Саид Нурмуҳаммедов Холлоуэй-Топурия кардида жанг қилади
Спорт
−
19 Сентябрь
1325Россиялик енгил вазн тоифасидаги UFC жангчиси Саид Нурмуҳаммедов UFC 308 турнирида иштирок этади. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, россиялик спортчининг рақиби пуэрто-риколик Даниэль Сантос бўлади.
UFC 308 26 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтади. Турнирнинг асосий жанги америкалик Макс Холлоуэй ва Испания вакили Илия Топурия ўртасида енгил вазн тоифасида чемпионлик жанги бўлади.
32 ёшли Нурмуҳаммедов ММА'да 18-3 рекордга эга. 2023 йил октябрь ойидаги сўнгги жангида у тожикистонлик Муин Ғофуровни муддатидан аввал мағлуб этди.