Сафарини Испаниядан бошлаган “Афросиёб” Ўзбекистонга етиб келди

Жамият

image

Аввалроқ Испаниядан олиб келинаётган “Афросиёб” тезюрар поезди вагон ва локомотивлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Ўзбекистонга йўл олгани ҳақида хабар бергандик.

Кеча, 24 июль куни “Афросиёб” замонавий поезди Россия ҳамда Қозоғистон давлатлари орқали 4200 км масофани босиб ўтиб, Ўзбекистонга кириб келди. Бу ҳақда “Ўзтемир йўлйўловчи” Матбуот хизмати хабар қилди.

“Тошкент марказий темир йўл вокзалида ушбу поезд соҳа мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан кўтаринки кайфиятда кутиб олинди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, “Афросиёб” поездларини сотиб олиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтириб ўтилган.

Унга кўра, 2021 йилнинг декабрига қадар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ иккита юқори тезликда ҳаракатланувчи Talgo-250 русумли йўловчи электр поезди ҳамда 4 та “эконом” тоифали вагон харид қилади.

Мазкур қарорга мувофиқ, 2021 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш бўйича манзилли дастурда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ учун жами инвестициялар ҳажми 696,2 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг