Садир Жапаров яна президентликка номзодини қўяди 

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров навбатдаги сайловларда иккинчи муддатга ўз номзодини қўйиш ниятида. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилди

“Мамлакатимиз учун стратегик аҳамиятга эга бўлган узоқ муддатли халқаро лойиҳалар йўлга қўйилаётгани ва режалаштирилаётганини инобатга олсак, Садир Жапаровнинг иккинчи муддатга сайловда иштирок этиши сиёсатдаги изчил қадам бўлади”, дейди у.

Шунингдек, Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Эдил Байсалов ҳам республикада бошланган ислоҳотларни ярим йўлда қолдирмаслик учун мамлакатнинг амалдаги Президенти иккинчи муддатга сайланиши яхши бўлишини айтган.

Маълумот учун, Садир Жапаров 2021 йил бошида бошқарувга келган эди. Ўша пайтда амалда бўлган мамлакат конституциясига кўра, давлат раҳбари олти йиллик муддатга сайланган. Шундай қилиб, навбатдаги президентлик сайловлари 2027 йилда бўлиб ўтиши керак. 2021 йилда асосий қонунга киритилган ўзгартиришлардан сўнг, республика раҳбарига икки марта олий давлат лавозимига сайланишга рухсат берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон сайлов Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг