Фото: Тошкентда Садир Жапаров шарафига қабул маросими ташкил этилди

Жамият

image

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Тошкентга ташрифи биринчи кунида расмий тадбирлар якунига етгач, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номидан меҳмон шарафига расмий қабул маросими ташкил этилди. 

Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари, Ўзбекистондаги қирғиз диаспораси вакиллари иштирок этди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда қирғиз миллатига мансуб 300 мингга яқин фуқаролар яшайди.

Давлат раҳбарлари улар билан биргаликда суратга тушиб, самимий суҳбатлашди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Қирғизистон биргаликда савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, инфратузилма соҳаларида умумий қиймати 900 миллион АҚШ долларидан зиёд бўлган янги лойиҳаларни амалга оширади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг