Садир Жапаров Қирғизистон ҳукуматини истеъфога чиқарди
Олам
−
05 Май 2021 11771 1 дақиқа
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров “Қирғиз Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги фармонни имзолади. Унга кўра, ҳукуматнинг ҳозирги таркиби истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 11 апрель кунги референдумда қабул қилинган Қирғизистон Конституциясига кўра, бошқарувнинг президентлик шакли, ижроия, қонунчилик ва суд ҳокимиятлари органларини шакллантиришнинг янги тартиби ўрнатилади.
Президент Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқарилган, деб ҳисобланишини эътиборга олиб, ҳукуматни Вазирлар Маҳкамасига айлантириш топшириғини берди. Қирғизистон вазирлар маҳкамаси ҳукуматнинг вориси ҳисобланади.
Аввалроқ Садир Жапаров Қирғизистоннинг янги Конституцияни имзолагани хабар қилинганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь