Садир Жапаров Бишкек марказий масжидида ифторлик қилди (фото)
Олам
−
16 Март 2024 11354 1 дақиқа
Кеча, 15 март куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров масжидда ифторлик қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилди.

Қайд этилишича, Садир Жапаров Бишкек марказий масжидида нутқ сўзлаб, мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклаган.

У йиғилганларни махсус билимга эга олимлардан дин ҳақида маълумот олишга ундаган.
Шунингдек, давлат раҳбари мамлакатда ёш болалар ўртасида қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бораётганидан хавотир билдирган ва уларнинг аксарияти эмланмаган болалар эканини таъкидлаган.

Президент сўзининг сўнгида рўзадорларнинг дуолари ижобат бўлишини, қирғиз халқининг тараққиёт ва фаровонлигини тилаган.

Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль