Саакашвилининг ўғли отасининг ҳаёти хавф остида эканини айтди

Олам

image

Бешта жиноий иш учун жавобгарликка тортилган Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили ҳозирда Тбилисидаги Вивамеди клиникасида даволанмоқда. Унинг ўғли Эдуард Саакашвили отасининг ҳаёти хавф остида эканини айтди. Бу ҳақда “Deutsche welle” нашри хабар берди. 

Қайд этилишича, Эдуард Саакашвили отасини охирги марта 2022 йилнинг кузида кўрган. Шундан кейин у узоқ вақт Грузияда бўлган бўлсада, отаси билан кўриша олмаган.  У Саакашвилининг соғлиғидаги ўзгаришларни ОАВ ва яқинлари орқали билган.

“Гап отамнинг ички органлари ишдан чиқиши ҳақида кетмоқда. У деярли икки баравар вазн йўқотди. Унда неврологик муаммолар бор, мия шикастланиши, хатти-ҳаракати ўзгаргани эҳтимоли бор. Уни охирги марта кўрганимда ҳам жуда ёмон аҳволда эди. Энди эса қариндошларимдан унинг аҳволи анча ёмонлашганини билдим. У қаттиқ касал ва ҳаёти хавф остида”, деган Эдуард Саакашвили.

Шунингдек, у Михаил Саакашвилининг қамоққа олиниши сиёсий қарор эканини айтиб, унинг озод этилиши ёки яна қамоққа олиниши ҳам сиёсий қарор бўлишини билдирган. Эдуарднинг таъкидлашича, у Грузия ҳукумати маънавий ва сиёсий нуқтайи назардан тўғри қарор қабул қиладиган шароит яратишга ҳаракат қилмоқда.

“Айни пайтда Европарламент уни озод қилишга даъват этувчи бир қанча резолюцияларни қабул қилди. Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат Грузия ҳукуматига отамни даволаниш учун қўйиб юбориш бўйича расмий мурожаат йўллади. Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳам яқинда матбуот анжуманида шу ҳақда гапирди. Европа тарафдан доимий эътибор қаратилиши муҳим жараён. Чунки бу Грузия ҳукуматини тўғри қарор қабул қилишга ундайди. Уни озод қилиш ёки қилмаслик эса Грузия ҳукуматига боғлиқ”, дейди Саакашвилининг ўғли.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тбилиси шаҳар суди Саакашвилини соғлиғи сабабли қамоқдан озод қилиш ҳақидаги ҳимоячининг илтимосини рад этганди. Грузиянинг амалдаги Президенти Саломе Зурабишвили эса уни афв этишни режалаштирмаётгани сабабларини тушунтирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Саакашвили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made