Суд Саакашвилини соғлиғи сабабли озод этишни рад этди
Олам
−
06 Февраль 2023
7210Тбилиси шаҳар суди Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини соғлиғи сабабли қамоқдан озод қилиш ҳақидаги ҳимоячининг илтимосини рад этди. Тегишли қарорни судья Гиоргий Аревадзе маҳаллий телеканаллар томонидан жонли эфирда намойиш этилган йиғилишда эълон қилди.
“Михаил Саакашвилининг адвокати Шалва Хачапуридзенинг Михаил Саакашвилини жазони ижро этишдан озод қилиш ёки ҳукмни кечиктириш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилмайди”, дейди Аревадзе.
Бугун, 6 февраль куни Тбилиси шаҳар судида йиғилиш бўлиб ўтди, унда томонлар якуний сўзларни айтди.
Аввалроқ “Эмпатия” нодавлат ташкилоти экспертлари Саакашвилининг танасида оғир металлар, жумладан симоб изларини аниқлаган эди. Уларнинг сўзларига кўра, сиёсатчига қамоқ жазоси билан тўғри келмайдиган ўнта ташхис қўйилган. Грузия Адлия вазирлигининг махсус жазони ижро этиш хизмати Саакашвилидан олинган тестлар заҳарли моддалар йўқлигини кўрсатганини маълум қилди. Грузия расмийларининг позицияси шундаки, Саакашвили симуляция қилмоқда.
2022 йил декабридан бери судда собиқ президентнинг озод этилишини талаб қилган Саакашвилининг ҳимояси илтимосномаси бўйича тингловлар ўтказилмоқда. Ўндан ортиқ учрашувда шифокор ва экспертлар, жумладан, хорижлик ҳам гувоҳ сифатида сўзга чиқиб, собиқ давлат раҳбарининг кўплаб касалликлари борлигини таъкидлади.
Саакашвили 2021 йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган муниципал сайловлардан бир кун олдин Грузияга яширинча келган, шундан сўнг у ҳибсга олиниб, Рустави шаҳридаги қамоқхонага жойлаштирилган. У ўзини сиёсий маҳбус деб атаб, очлик эълон қилди. Собиқ президентнинг соғлиғи ёмонлашганидан кейин у қамоқхона шифохонасига, кейинроқ эса ҳарбий госпиталга ўтказилди. 2021 йил декабрида Саакашвили жазони Рустави қамоқхонасида ўташни давом эттирди, бироқ 2022 йилнинг май ойида у Тбилисидаги “Вивамед” хусусий клиникасига олиб борилди ва шу кунгача ўша ерда қолмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь