Коронавирус сабаб “Ливерпуль” чемпионлик унвонидан қуруқ қолиши мумкин
Спорт
−
28 Февраль 2020
10859Агар коронавируснинг тарқалиши туфайли мавсум қисқартириладиган бўлса, “Ливерпуль” ушбу мавсумда АПЛ бош совринини қўлга киритолмаслиги мумкин.
Нашрнинг таъкидлашича, касалликнинг тарқалиши Буюк Британияда икки ой давомида барча спорт турларини бекор қилиш эҳтимолини оширди. Бу чемпионатлар ўйинларининг бир қисмини ўтказилмаслигига олиб келади.
Aгар Aнглия Премьер-лигаси мавсуми тўхтатилса, клубларнинг ҳозирги натижалари сақланиб қолиниши ёки бекор бўлиши борасида музокара олиб борилади.
Турнир менежменти Европа мусобақаларида Aнглиянинг қайси клублари мамлакат шарафини ҳимоя қилишини ҳал қилиши керак бўлади.
АПЛнинг 27-туридан кейин турнир жадвалида “Ливерпуль” етакчилик қилмоқда. Жамоада 79 очко бор.