Рўзибоевнинг эҳтимолий жанги вақти аниқ бўлди
Спорт
−
24 Октябрь
5825Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев бўлажак жангини жорий йил ноябрь ойида ўтказиши кутилмоқда. Бу ҳақда спортчининг ўзи QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
“Жароҳатим деярли тузалган. Машғулотларни бошлаб юбордим. Ўзи жароҳатим жиддий эмас эди, шунинг учун UFC'дан ноябрь ойига жанг сўраганман”, дейди Рўзибоев.
Қайд этиш жоиз, аслида Рўзибоев 26 октябрь куни Абу-Дабида ўтказиладиган UFC 308 турнири доирасида россиялик Ренат Фахретдиновга қарши жанг қилиши керак эди, бироқ Рўзибоевда жароҳат аниқлангани боис у Фахретдиновга қарши октагонга чиқмайдиган бўлди. UFC эса россиялик жангчига қарши бразилиялик Карлос Леал жанг қилишини тасдиқлади.
Маълумот учун, 30 ёшли Рўзибоев шу вақтга қадар UFC'да 3 та жанг ўтказиб, жангларининг 2 тасида ғалаба қозонди, 1 та тўқнашувда эса имкониятни бой берди. MMA'да эса Рўзибоев 34-9 рекордга эга.