Рўзадор фермерларни сув ичишга мажбурлаган ҳоким устидан Бош прокуратурага арз қилинди
3-саҳифа
−
03 Апрель 2023
20060Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев ўзи чақирган мажлисда рўзадор фермерларни сув ичишга мажбурлагани ҳақида хабар берган эдик. Ҳокимнинг ушбу хатти-ҳаракатлари интернет фойдаланувчилари томонидан кескин танқидларга сабаб бўлган. Бунинг ортидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Бош прокуратурага мурожаат қилди.
Билдирилишича, ҳолат бўйича кенгаш раиси ўринбосари Зафар Мустафоқулов Бош прокуратурага мурожаат хати йўллаган. Унда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 31-моддаси ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддаси эслатиб ўтилган.
“Мамлакатимизда Конституцияга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум ўтказишга тайёргарлик кўрилаётган сиёсий жараёнлар пайтида Косон тумани ҳокимининг юқоридаги хатти-ҳаракатлари ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларнинг кенг эътирозларига сабаб бўлмоқда”, дейилади мурожаат хатида.
Шунингдек, юқоридагиларни инобатга олиб ҳокимнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан прокурор назорати ҳужжатини қўллаш масаласини кўриб чиқилишида амалий ёрдам бериш сўралган.
LiveБарчаси