Рустам Жўраев Миллий гвардия раҳбари бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган генерал-мойор Рустам Жўраев бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. 

Маълумотларга қараганда, Рустам Жўраев эндиликда фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида давом эттиради. У Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланган.

Рустам Жўраев 1968 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ички ишлар вазирлиги академиясида таҳсил олган.

Бунгача у Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ҳам фаолият юритган. 2018 йилнинг февраль ойидан буён Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи – Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, бугунгача Миллий гвардияни Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи Баҳодир Тошматов бошқариб келаётган эди. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

702

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг