Рустам Қосимжонов лавозимга тайинланди

Жамият

image

Халқаро гроссмейстер, 2004 йилги FIDE жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат шахмат федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

“Рустам Қосимжонов ўзбек шахматининг фахрли вакили, чуқур билим ва катта халқаро тажрибага эга мутахассис. У дунёнинг энг кучли гроссмейстерларидан бири бўлиши билан бирга, халқаро даражадаги спортчилар билан мураббий сифатида ҳам фаол ишлаган”, дейилган федерация хабарида.

Унинг олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:

  • халқаро майдондаги барқарор натижаларни мустаҳкамлаш;
  • ёшлар учун замонавий тайёргарлик тизимини йўлга қўйиш;
  • жамоани йирик мусобақаларга сифатли тайёрлаш.

Маълумот учун, Рустам Қосимжонов 1979 йил 5 декабрда туғилган. У ўзбек халқаро шахмат гроссмейстери, 1998 йилда Осиё чемпиони бўлган. FIDE таснифига кўра 2004-2005 йиллар давомида шахмат бўйича жаҳон чемпиони.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 2025–2029 йиллар учун FIFA қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Рустам Қосимжонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг