Руслан Нуриддинов 4 карра Осиё чемпионига айланди

Спорт

image

Айни кунларда Жанубий Кореянинг Жинжу шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этмоқда. 

Ўзбекистонлик Руслан Нуриддинов қитъа биринчилигида -109 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритди. У даст кўтариш машқида 177 кг билан олтин медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтаришда жаҳон рекорди соҳибига бу сафар олтин медаль учун 228 кг етарли бўлди.

Шу тариқа, Руслан икки кураш натижасига кўра  405 кг билан энг яқин таъқибчисини 6 кг га ортда қолдириб, ушбу вазн тоифасида барча рақибаларидан устун эканлигини яна бир карра кўрсатди.


Мақола муаллифи

Теглар

оғир атлетика Руслан Нуриддинов Осиё чемпиони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг