Рус фойдаланувчилари Netflix'дан мосуво қилинди

Технология

image

Американинг Netflix стриминг хизмати иловаси Google Play ва App Store’да рус фойдаланувчилари кўринмай қолди. Иккала платформадаги қидирув майдонига хизмат номини киритишда асл илова энди кўрсатилмайди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда

Компаниялдарнинг рус фойдаланувчилари учун иловадан олиб ташланиши ҳақида расмий изоҳ берилмаган. 

Netflix – бу Интернетга уланган қурилмаларда фильмлар, сериаллар, мултфильмларни томоша қилиш имконини берувчи хизматдир. 6 март куни компания раҳбарияти Украина атрофидаги воқеалар муносабати билан Россия ҳудудидаги ишлар тўхтатилганини маълум қилганди. 

Аввалроқ компания раҳбарияти Netflix Россия қонунчилиги талабига қарамай, биринчи ва иккинчи мултиплекснинг 20 та Россия федерал каналларини трансляция қилмаслигини маълум қилганди. 

Роскомнадзор 28 декабрь куни Россияда маҳаллийлаштирилган Netflix’ни кунига 100 000 дан ортиқ фойдаланувчига эга аудиовизуал хизматлар реестрига қўшди. Ҳозирда ушбу реестрга 20 дан ортиқ платформалар киритилган, жумладан Okko, KION, Premier, Megogo, Start, Wink. 

Интернет-видео ассоциацияси раҳбари Алексей Бирдинга кўра, хизмат "Ахборот, ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 10.5-моддаси талабларига, шу жумладан унинг сўнгги қўшимчаларига, Россия Федерациясининг 20 та федерал телеканалларини тарқатишга мажбурдир. Ушбу тартиб 2022 йил март ойидан кучга кирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин Netflix

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made