Руминиялик депутат парламентда ҳамкасбининг бурнини тишлади (видео)

Олам

image

Руминиялик депутат  Дан Вилчан йиғилиш пайтида ўзининг либерал партиядаги ҳамкасби Флорин Романга ҳужум қилиб, унинг бурнини тишлаб олди. Бу ҳақда “G4media” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 21 май куни қонун чиқарувчи органнинг қабулхонасида содир бўлган.

“У бурнимдан каннибалистик тарзда тишламоқчи бўлди, бошимни олиб қочаман деб пастга туширганимда тиззаси билан бош қисмимга урди”, дейди яраланган парламент аъзоси.

Видеода депутат ҳамкасбининг тўғридан тўғри бурун соҳасини тишлаганини кўриш мумкин. Бундан ташқари, Романнинг сўзларига кўра, рақиби унга тиззаси билан ҳам зарба берган.

Вилчан жанжал юзасидан баёнот бермаслигини айтди. Депутатлар палатасининг ҳуқуқий қўмитаси депутат Вилчанга нисбатан максимал жазо чораларини қўллади. Ташкилот ҳужум қилган парламентарий 6 ой давомида 50 % камроқ имтиёзлар олиши керак ва 3 ойлик муддат давомида ҳар бир ялпи мажлисда 10 сониядан кўпроқ гапира олмайди, деб қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузия парламентининг мухолифатдаги “Фуқаролар” партияси аъзоси Александр Элисашвили хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида “Грузия орзуси – Демократик Грузия” ҳукмрон партияси ижрочи котиби, парламентдаги кўп етакчиси Мамука Мдинарадзе билан муштлашиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

парламент Руминия бурун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг