Рублнинг доллар ва еврога нисбатан курси ҳам кескин тушиб кетди
Олам
−
11 Август 2023
19297Бугун, 11 август куни Россиядаги биржа савдолари чоғида АҚШ долларининг рублга нисбатан курси 2022 йилнинг 25 мартидан буён илк бор 99 рублга етди. Бу ҳақда Россия Марказий банки хабар берди.
Қайд этилишича, бугун Москва вақти билан соат 16:20 ҳолатига кўра, доллар курси 1,59 фоизга ошиб, 99,0025 рубль даражасига кўтарилган.
Кейинроқ доллар курсининг ўсиши бироз секинлашиб – 98,98 рублгача қайтган. Шу билан бирга, евро курси 2022 йилнинг 23 мартидан буён илк бор 109 рублга етган.
Россия Марказий банкининг изоҳ беришича, товарлар ва хизматлар импорти ва экспорти номутаносиблиги рублнинг заифлашишида ҳал қилувчи омил бўлиб қолмоқда. Шунингдек, валютанинг девальвация бўлиши ва капиталнинг чиқиб кетиши ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги фаразлар асосли эмаслиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистонда ҳам доллар курси бирданига 408,03 сўмга ошган эди. Мамлакат Марказий банки эса буни “асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши” билан изоҳлади.