Ўзбекистонда доллар “портлади!” Марказий банк ўзини оқламоқчи

Жамият

image

Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси 12 минг сўмлик довондан ошди. Бу ҳолат юзасидан Марказий банк расмий тушунтириш билан чиқди.

Қайд этилишича, асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши ташқи савдо ва пул ўтказмалари канали орқали сўмнинг реал самарали алмашув курсининг мустаҳкамланишига олиб келган.

Бу ўз навбатида, экспорт ва пул ўтказмалари тушумлари каналлари орқали мамлакатга валюта кириши ва ички валюта бозоридаги таклиф ҳажмига салбий таъсир кўрсатган.

Оқибатда ички валюта бозорида сўм алмашув курси девальвацияси суръатининг бироз тезлашиши – фундаментал омиллар таъсирида тўғриланиши кузатилди.

“Марказий банк келгусида алмашув курсининг кескин қадрсизланиши олдини олиш бўйича етарли инструментларга эга бўлиб, зарур ҳолларда қўшимча интервенциялар амалга ошириш орқали тебранишлар юмшатиб борилади”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, мазкур тўғриланиш реал самарали алмашув курснинг узоқ муддатли трендига қайтишига олиб келади ва мувозанатли курс валюта тушумларини ошириш орқали бозорда таклиф ўсишига хизмат қилади. Реал самарали алмашув курси йил охиригача ва ўрта муддатли истиқболда нисбатан барқарор бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар Марказий банк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг