“Рубин” клуби ўзбекистонлик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Спорт

image

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисовга Қозоннинг “Рубин” клуби қизиқиш билдирмоқди.

Жорий йилнинг июль ойи бошида Денисовнинг “Локомотив” клуби билан тузган шартномаси ўз ниҳоясига етади. Шу боисдан футболчи эркин агент сифатида қозонликлар сафига бориб қўшилиши мумкин.

Рус нашрлари тарқатган хабарга кўра, Игор тиббий кўрикдан ўтиш учун Қозон шаҳрига етиб келган. 

Маълумот учун, ўзбекистонлик футболчи 2013 йилнинг ёзида Москванинг “Локомотив” клуби сафига Украинанинг “Днепр” клубидан келиб қўшилган эди. У москваликлар сафида бир мартадан Россия чемпионлиги ва кубогини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Денисов ўтган мавсумда ижара асосида “Крилья Советов” клубида ўйнади. 17 ўйинда иштирок этиб, битта голга пас берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Локомотив Ўзбекистон МТЖ Виталий Денисов Рубин

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг