Ростовда йирик ёнғин содир бўлди

Олам

image

Кеча, 2 сентябрь куни Россиянинг Ростов вилоятидаги ўрмонда ёнғин содир бўлди. Натижада 64 та бино, шу жумладан 15 та турар-жой бинолари зарар кўрди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

"Ёнғинлар натижасида 64 та бино, шу жумладан 15 та турар-жой биноси зарар кўрди", дейилади хабарда.

Тарасовский туманида юз берган фавқулодда ҳолат яна иккита - Каменский ва Красносулинский туманларида қайд этилган. 

Жойларда истиқомат қилувчиларни эвакуация қилиш мақсадида, 300 дан ортиқ киши жойлаша олиши мумкин бўлган бешта вақтинчалик яшаш жойлари тайёрланган.

Ёнғинни ўчириш ишларига Мудофаа вазирлиги, Россия Гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олтита самолёт жалб қилинган.

"Тонг отиши билан ёнғинларни ўчириш бўйича авиация ишлари давом эттирилди. Бунда олтита самолётдан фойдаланилмоқда, жумладан учта Ми-8 вертолёти ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг БЕ-200 самолёти, шунингдек, Россия гвардиясининг вертолёти ва Мудофаа вазирлигининг вертолёти", дейди Матбуот хизмати вакили.

Маълум қилинишича, Москва вақти билан соат 07:10 да Каменский туманидаги ёнғин тўлиқ бартараф қилинган. 

Туни билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги гуруҳи аҳоли пунктлари яқинидаги ёнғинни бартараф этиш бўйича ишларни олиб борган. Бугуннинг ўзида идоралараро тезкор штабнинг иккита йиғилиши бўлиб ўтди.

Ростов вилоятидаги ёнғинларнинг умумий майдони 521,7 гектардан ортиқ.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ростов

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг