Ростов-Дондаги бозорда пиротехника воситалари павильони портлаб кетди (видео)

Олам

Кеча, 6 декабрь куни Ростов-Дон шаҳрида жойлашган “Классик” бозоридаги пиротехника буюмлари билан жиҳозланган икки қаватли савдо павильони ёниб кетди. 

Дастлаб ёниш майдони 200 квадрат метрни ташкил этган. Москва вақти билан соат 10:00 га қадар ёнғин 4 минг квадрат метрни қамраб олган. Ёнғин оқибатида пиротехника воситалари ёниб, фейерверклар осмонга кўтарилиб портлаган. Одамларни эвакуация қилиш талаб қилинмаган. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Ёнғин сабабли прокуратура бозорда ёнғин хавфсизлиги талаблари бажарилиши юзасидан текширув бошлаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, ўт ўчирувчилар 4 минг квадрат метр майдондаги ёнғинни даф этишга муваффақ бўлишган. 

Ростов вилояти губернатори Василий Голубев ёнғин чиққан бозорга етиб келган. Маълум қилинишича, у Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилларининг ҳисоботларини тинглаган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан қўшимча текширув-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

пиротехника Ростов-Дон

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг