Россиянинг жануби Туркия ҳукмронлиги остига ўтиши мумкинми? Сиёсатчи изоҳ берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия жанубининг Туркия ҳукмронлиги остига ўтиши нео-усмонийлик тарафдорларининг орзуси ҳисобланади. Анқара кимнингдир ҳудудларини эгаллаб олиш ҳақида эмас, балки қўшни давлатлар билан муносабатларни яхшилаш ҳақида ўйлаши керак. Бу ҳақда собиқ ташқи ишлар вазири ва Туркиянинг БМТдаги вакили Яшар Якиш айтиб ўтди.

Якиш Россиянинг Қрим ва Кубанни ўз ичига олган “Анқара таъсир доирасини кенгайтириш харитаси”ни кўрсатган Туркия телеканалининг репортажидан ғазабланган. Сиёсатчи буни кўрсатиб бўлмаслигини таъкидлади. 

“Ҳозир Россия билан муносабатларни бузадиган вақт эмас. Минтақа Россия ва Туркия ўртасидаги дўстликка муҳтож, улар минтақада тинчлик гаровидир”, дейди у.

Шу билан бирга, собиқ вазир нео-усмонийлик мафкураси Яқин Шарқда машҳур эмаслигини ва аксинча “тажовузкор” дея баҳоланганини эслади. Унинг сўзларига кўра, реалистлар бундай ғояларни амалга ошириш мумкин эмаслигини билишади ва фақатгина “хаёлпарастлар” уларни жиддий кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг TRT1 давлат телеканали Американинг Stratfor компанияси томонидан тайёрланган Анқаранинг таъсир доираларини кенгайтириш прогнозини эфирга узатганди.

Бундан келиб чиқадики, 2050 йилга келиб Туркия таъсир доирасини бирданига бир неча йўналишда кенгайтиради. Таҳлилчиларнинг фикрича, Анқара Россиянинг жанубий минтақаларида, хусусан Қрим, Кубан, Қалмоғистон, Астрахан вилояти ва Шимолий Кавказ Республикаларида ўз позицияларини мустаҳкамлай олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

683

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг