Туркия ўз таъсир доирасини Қрим томон кенгайтириши мумкин
Олам
−
16 Февраль 2021
7193Туркиянинг TRT1 давлат телеканали Американинг Stratfor компанияси томонидан тайёрланган Анқаранинг таъсир доираларини кенгайтириш прогнозини эфирга узатди.
Бундан келиб чиқадики, 2050 йилга келиб Туркия таъсир доирасини бирданига бир неча йўналишда кенгайтиради. Таҳлилчиларнинг фикрича, Анқара Россиянинг жанубий минтақаларида, хусусан Қрим, Кубан, Қалмоғистон, Астрахан вилояти ва Шимолий Кавказ Республикаларида ўз позицияларини мустаҳкамлай олади.
Туркияликлар Анқаранинг таъсир доираси Россиянинг бир қатор минтақалари, жумладан, Қрим ва Кубанга кенгайгани акс этган харитани юқори баҳолади.
Масалан, баъзи туркияликлар харита ва америкалик таҳлилчиларнинг ғоясини ёқтиришларини айтган. Бошқалар харита уларга маъқул келмаганини таъкидлаган, чунки уларнинг фикрига кўра, Туркиянинг таъсир зонаси икки баравар катта бўлади.
Бир қатор ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари харитани АҚШнинг провокацияси деб ҳисоблаган.
“Мақсад аниқ. АҚШ Россияни Туркияга қарши қаратмоқчи. Бу аниқ”, деб ёзган туркияликлардан бири.
Аввалроқ Қрим парламентининг Халқ дипломатияси ва миллатлараро муносабатлар қўмитаси раҳбари Юрий Гемпель Туркиянинг Россиянинг жанубий вилоятлари йўналишидаги таъсирини кенгайтириш “илмий фантастика жанридан парчага ўхшаш бемаъни орзу” эканини айтган эди. У яриморол Россиянинг қонуний қисми эканини эслатганди.
LiveБарчаси