Россиянинг йирик ҳарбий кемаси портлатиб юборилди (видео)
Олам
−
26 Декабрь 2023
2170626 декабрга ўтар кечаси Қримдаги Феодосия портига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Қрим раҳбари Сергей Аксенов маълум қилди.
“Феодосия ҳудудида ҳужум амалга оширилди. Порт ҳудуди ўраб олинган. Айни пайтда портлаш тўхтатилган ва ёнғин маҳаллийлаштирилган. Бир неча уйнинг аҳолиси кўчирилади. Вазиятни шахсан назорат қиламан. Сиздан хотиржам бўлишингизни ва фақат расмий маълумотларга ишонишингизни сўрайман”, деб ёзган Аксенов Telegram-каналида.
Украина Қуролли кучлари Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги Украина тактик авиацияси Феодосияда Россия Қора денгиз флотининг “Новочеркасск” йирик десант кемасини портлатиб юборганини маълум қилган.
Маълумотларга кўра, қанотли ракета ҳужуми маҳаллий вақт билан соат 02:30 атрофида амалга оширилган.
“РБК-Украина” хабарига кўра, кема Россия томонидан Украинага ҳужум қилиш учун фойдаланилаётган Shahed ҳужумчи дронларини Эрондан Қримга етказаётган бўлган.
Феодосияга ҳужумдан ташқари, Украина ҳарбий-ҳаво кучлари 26 декабрга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари томонидан жануби-шарқдан учирилган 19 та дрондан 13 тасини йўқ қилгани ҳақида хабар берган. Одесса, Херсон, Николаев ва Хмельницкий вилоятларида ҳужумчи дронлар уриб туширилган.
LiveБарчаси