Россиянинг яна бир вилоятида мигрантлар учун тақиқлар кучайтирилди
Олам
−
14 Февраль
13115Россиянинг Самара вилоятида ҳам мигрантларга такси қилиш ва таълим соҳасида ишлаш тақиқланди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, йил бошида террорга қарши кураш комиссиясининг йиғилишида вилоят губернатори Дмитрий Азаров муҳожирларнинг ишга жойлашиши устидан назоратни ошириш ташаббуси билан чиққан. Губернатор тегишли бошқармаларга ҳужжат ижросини қаттиқ талаб қилишни буюрган.
Янги тартибга кўра, Россия ҳудудида патентга эга бўлган мигрантлар жамоат транспорти ва таксиларда, шунингдек, таълим соҳасида – болалар боғчалари, мактаблар, коллежлар ва техникумларда ўқитишда ишлай олмайди.
Бу ҳақда эълон қилинган қарор 10 кундан сўнг, 24 февралда кучга киради.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь