Россиянинг ядровий таҳдидини қабул қилиб бўлмайди – Япония
Олам
−
27 Октябрь 2022
5676Япония ҳукумати Россия Федерацияси томонидан олиб борилаётган ядровий тўхтатувчи кучларни тайёрлашдан хабардор, аммо бу ҳақда изоҳ беришдан ўзини тияди. Бу ҳақда бугун, 27 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги матбуот анжуманида Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хирокадзу Мацуно маълум қилди.
“26 октябрь куни Россия баллистик ракеталарни учиришни ўз ичига олган машғулотлар ўтказганидан хабардормиз. Мен Россия қандай мақсадларни кўзлагани ҳақида изоҳ беришдан тийилмоқчиман, бироқ бизнинг мамлакатимиз Россия ҳарбийларининг ҳаракатларини, жумладан, Украинадаги вазият бўйича [ҳаракатларини] диққат билан кузатиб бормоқда”, дейди у журналистларнинг Россия Федерацияси томонидан ўтказилаётган стратегик тўхтатувчи кучларнинг машғулотларига изоҳ бериш сўровига жавобан.
Мацуно, Токионинг Россиянинг Украинага бостириб кириши доирасида ядровий қуролдан фойдаланиш эҳтимоли борлигидан чуқур хавотирда эканини айтиб, Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди қабул қилиб бўлмайдиган эканини яна бир бор таъкидлади.
“Бош вазир [Фумио] Кисида бир неча бор таъкидлаганидек, Япония атом бомбасидан жабр кўрган ягона давлатдир. Япония турли халқаро платформаларда Россия томонидан таҳдидлар ва ядро қуролидан фойдаланишга йўл қўйилмаслигини қатъий таъкидлашда давом этади”, дейди мамлакат Ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси.
Хиросима ва Нагасаки шаҳарларини атом бомбаси билан портлатиш Иккинчи жаҳон уруши охирида АҚШ ҳарбийлари томонидан амалга оширилган. Уларнинг расмий мақсади Япония империясининг таслим бўлишини тезлаштириш эди. Бу ҳужумлар инсоният тарихида ядро қуролидан жанговар фойдаланишнинг ягона намунаси бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь