Россиянинг мақсади Украина ҳукуматини ағдариб, ҳокимиятга ўз вакилларини қўйиш – Киев
Олам
−
24 Февраль 2022
14923Украина Президенти Владимир Зеленский маъмурияти Россиянинг асосий нияти Украина олий раҳбариятини ағдариб, мамлакатда максимал даражада ваҳима уйғотиш ва ҳокимиятга ўзининг қўғирчоқ вакилини қўйиш эканини маълум қилди.
УНИАН ахборот агентлигига кўра, бу ҳақда Украина Президенти Маъмурияти раҳбарининг маслаҳатчиси Михайл Подоляк, мамлакат бўйлаб юзага келган фавқулодда вазият юзасидан ўтказилган анжуман чоғида маълум қилган.
“Мамлакат шарқида: Суми, Харьков ва Харьков яқинида, Украина жанубида, Херсон ҳамда Одесса вилоятларида шиддатли жанглар кетмоқда. Русларнинг тактикаси аллақачон маълум бўлди, улар мамлакатнинг бир қисмини ажратиб юбормоқчи. Сўнгра, улар бу ерларга колонна бўлиб кириб, жойлашиб оладилар”, дея таъкидлаган Подоляк.
Унинг қўшимча қилишича, Украина Қуролли кучлари ушбу ҳудудлар бўйлаб “жуда самарали” ишламоқда ва Россия томонга катта зарбалар бермоқда.
“Йирик шаҳарларда вертолётлар ёрдамида аниқ нуқталарга зарба бериш, вертолётлар орқали десантларнинг ёки ҳарбий техникаларнинг юборилишига келсак, мамлакатда вазиятни издан чиқаришга уриниш бўлмоқда. Харьков ва Киев нишонга олинган. Менимча, русларнинг асосий мақсади аллақачон маълум бўлди – бу мамлакат олий раҳбариятини ағдариш ва максимал даражада таҳлика уйғотишдан иборат. Ундан кейин бу ерга бирор кимни раҳбар қилиб тайинлаш... Яъни, ҳукумат қонуний кучга эга бўлмаслиги учун бутун раҳбариятни ағдариш. Шундан сўнг, ўзининг қўғирчоқ вакилини қўйиш ва Россия билан икки томонлама қандайдир шартномаларни номига имзолаш”, дея билдирган Подоляк.
Унинг қўшимча қилишича, ҳужумдан Россия иккита мақсадни кўзлаган:
“Иккита тактик мақсад мавжуд. Биринчиси – бу мамлакат ҳудудининг бир қисмига эга чиқиш ҳамда мамкакт раҳбариятига максимал даражада зарба бериб, шу йўл билан тартибсизликларни уюштириш ва ҳукумат назоратини ўз қўлига олиш”.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь