Россиянинг “кўчмас мулк қироллари” маълум бўлди

Олам

image

Год Нисанов ва Зарах Илиевнинг “Киевская площадь” компанияси яна “Forbes”нинг "Россиянинг кўчмас мулк қироллари" рейтингида етакчи бўлди. Нашр маълумотларига кўра, 2020 йилда у ижарадан 1,28 миллиард доллар ишлаб топган.

“Киевская площадь”нинг энг йирик объектлари орасида "Food City" қишлоқ хўжалиги кластери ҳамда Москвадаги “Европа” савдо ва кўнгилочар маркази мавжуд. Октябрь ойида компания Шелковский автовокзалида “Щелковский” савдо айирбошлаш марказини очган. Шунингдек, 2023 йилгача "Олимпийский" спорт мажмуасини реконструкция қилишни якунлаш ҳам режалаштирилган.

Рейтингда иккинчи ўринни ижара даромади 585 миллион долларни ташкил этган Самвел Карапетяннинг “Ташир” гуруҳи эгаллади. Унинг Дмитровское шоссесидаги “Рио” савдо маркази, “Kvartal West” кўп функцияли мажмуаси ва 360 хонали “Novotel Moscow City” меҳмонхонаси энг йирик объектлари ҳисобланади.

Рейтингнинг учинчи қаторида Михаил ва Саит-Салам Гуцериевнинг “Сафмар” гуруҳи жойлашган. Унинг ижара даромади, “Forbes” маълумотларига кўра, 460 миллион долларни ташкил этади. Гуруҳнинг энг йирик объектлари 387 хонали “Moscow Marriott Grand” меҳмонхонаси ва “Калейдоскоп” савдо маркази ҳисобланади. 

Коронавирус пандемияси ва Россияда 2020 йилнинг баҳоридан ёзигача жорий қилинган қаттиқ карантин фонида рейтингда иштирок этган 30 та компаниянинг умумий даромади ўтган йилги 7,7 миллиард долларга нисбатан 24 фоизга камайиб, 5,8 миллиард долларни ташкил қилган. Нашрнинг таъкидлашича, унинг иштирокчилари биринчи марта бундай жиддий йўқотишларга дуч келмоқда.

“Forbes”нинг қайд этишича, чакана кўчмас мулк ва меҳмонхона эгалари энг кўп зарар кўрган, уларнинг бандлиги 10 фоизга тушиб кетган. Бизнес марказлари эгалари ҳам зарар кўрди - бунга кўплаб ижарачиларнинг масофавий ишлашга ўтиши сабаб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия миллиардер кўчмас мулк қироллари

Баҳолаганлар

327

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made