Россиянинг қўлида 5 та сценарий бор – Зеленский

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Украинага қарши урушни мамлакат шимоли орқали кенгайтириш бўйича бешта мумкин бўлган сценарийси борлигини айтди. Бу ҳақда РБК-Украина хабар берди.

Унинг айтишича, Олий қўмондонлик штаби йиғилишида Россиянинг Чернигов – Киев йўналишидаги эҳтимолий ҳужум режалари юзасидан разведка маълумотлари таҳлил қилинган.

“Украина албатта ўзини ҳимоя қилади. Ҳозирги вазифамиз – Россиянинг шимол орқали урушни кенгайтириш бўйича бешта сценарийсидан бирортаси ҳам амалга ошмаслиги учун давлатимизни янада кучайтириш”, деди Зеленский.

Президентнинг таъкидлашича, Россия эҳтимолий янги ҳужумга қарор қилса, Украина бунга жавоб чораларини аллақачон тайёрлашни бошлаган. Шу сабабли мамлакат шимолидаги ҳарбий кучлар сони ҳам оширилади.

Зеленский Украина Ташқи ишлар вазирлигига Беларусга нисбатан қўшимча дипломатик босим чораларини ишлаб чиқиш топширилганини ҳам билдирди. Чунки украиналиклар Россияни Минскдан урушни кенгайтириш учун фойдаланилиши мумкин деб ҳисобламоқда. Аввалроқ, Россия Беларусни Украинага қарши кейинги ҳарбий ҳаракатларга жалб этишга уринаётгани ва бу масалада Беларусь резиденти Александр Лукашенко билан музокаралар олиб боргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шунингдек, Украина разведка хизматларига ҳам бу борада махсус топшириқлар берилгани айтилган.

Жорий йилнинг 18 май куни Беларусда ядровий қуролни қўллаш ва уни таъминлаш бўйича ҳарбий машғулотлар бошланди. Ушбу машғулотларда Россия ҳарбийлари ҳам иштирок этмоқда.

Урушни ўрганиш институти (ISW) эса Москва бу машғулотлар орқали Украина иттифоқчиларига босим ўтказишга уринаётганини билдирган. Таҳлилчиларга кўра, Кремль шу йўл билан фронтдаги муваффақиятсизликлардан эътиборни чалғитишга ҳаракат қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Зеленский бешта сценарий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг