Россиянинг Бош ҳарбий прокурори Ниғматилла Йўлдошев билан учрашди
Жамият
−
13 Ноябрь 2019
3725Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокурори Валерий Петров бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди. Делегация Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев билан учрашди.
Учрашув давомида меҳмонларга прокуратура фаолиятининг устувор йўналишлари ва асосий ўзгаришлари ҳақида маълумот берилди.
Учрашув иштирокчилари икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, аввало, экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, томонлар ўзларига қизиқ бўлган кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар, идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Қайд этилишича, Ўзбекистон томони Россия делегациясининг ташрифини икки давлат прокуратуралари ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим воқеа деб билади.
Ўз навбатида жаноб Петров меҳмондўстлик ва самимий қабул учун Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевга самимий миннатдорлик билдирди ва Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокуратурасининг асосий фаолияти билан таништирди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли идоралараро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Хусусан, жиноятчиликнинг олдини олиш ва бартараф этиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ҳамда прокуратура кадрларини тизимли ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш соҳаларида тажриба алмашиш орқали ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь