Россиянинг 4 та вилояти ҳаво ҳужумига учради (видео)
Олам
−
12 Май
40302Ўтган тунда Украина томонидан Россия Федерацияси ҳудудидаги нишонларга самолёт типидаги дронлар ва “Точка-У” оператив-тактик ракеталаридан фойдаланган ҳолда ҳужумлар уюштиришга қаратилган қатор уринишлари тўхтатилди. Бу ҳақда бугун, 12 май куни Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, қуйидаги воситалар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинган:
- Белгород вилояти ҳудудидаги иккита оператив-тактик ракета;
- Брянск вилояти ҳудудида учта Украина дрони;
- Липецк вилояти ҳудудида иккита дрон.
- Волгоград вилояти ҳудудида битта дрон тутиб олинган.
Шунингдек, Волгоград нефтни қайта ишлаш заводида учувчисиз самолёт қулаши оқибатида ёнғин содир бўлган. Ҳужумга учраган завод “Лукойл” компаниясига тегишли экани айтилмоқда. Заводнинг қуввати 14,8 миллион тоннани ташкил этади.
Бундан ташқари, Украина билан чегарада жойлашган Белгород шаҳрида Шорска кўчасидаги кўп қаватли уйнинг кириш қисми қулаб тушган. Шаҳарда кун бошидан бери беш марта ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, 10 қават қулаган. Қурбонлар сони номаълум, одамлар вайроналар остида қолмоқда.
LiveБарчаси